#UzbUSA2018: Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 4,8 млрд долларлик шартномалар имзоланди

мая 17 / 2018

alt

Ўзбекистон делегациясининг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи муносабати билан «Виллард интерконтинентал» меҳмонхонасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилади.

Унда икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари, вазирлик ва компаниялар раҳбарлари, бизнес ва илмий доиралар вакиллари иштирок этди.

Шавкат Мирзиёев президент Дональд Трамп билан мулоқоти ўзаро ишонч ва ҳурмат, бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш руҳида ўтганини алоҳида таъкидлади.

«Биз бу тарихий ташрифни кейинги икки йил мобайнида мисли кўрилмаган суръатлар билан ривожланиб бораётган Ўзбекистон — АҚШ ҳамкорлигининг мантиқий давоми, деб биламиз. Гарчи мамлакатларимиз географик нуқтаи назардан бир-биридан олисда жойлашган бўлса-да, меҳнатсеварлик, бағрикенглик ва ватанпарварлик каби қадриятлар халқларимизни бирлаштириб туради», деди давлат раҳбари.

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик кенгаяётгани таъкидланди. Куни кеча икки мамлакат компаниялари ўртасида қарийб 4,8 миллиард долларлик янги шартномалар имзолангани юқори баҳоланди.

Учрашувда давлат раҳбари Ўзбекистон тарихини чуқур ўрганиб, бутун дунёда кенг тарғиб этаётган Фредерик Starр ва барча америкалик олимларга ташаккур изҳор этди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *