#UzbUSA2018: АҚШ Ўзбекистонда инглиз тили бўйича таълим дастурларини амалга оширишда кўмаклашади
17 мая 2018, 12:20 2004 кўрилди

alt

Дональд Трамп 16 май куни Шавкат Мирзиёев билан учрашув чоғида Америка ​Ўзбекистонда инглиз тили бўйича таълим дастурларини амалга оширишда кўмак кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди​. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар беради.

"Президентлар икки мамлакат ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликка ўз ҳиссасини қўшадиган Халқаро таълим бўйича Америка кенгашларининг Ўзбекистонда аккредитация қилинишини олқишладилар. Президент Дональд Трамп АҚШ Ўзбекистонда инглиз тили бўйича таълим дастурларини амалга оширишда кўмак кўрсатишга тайёр эканлигини таъкидлади", дейилади хабарда. 

Шунингдек, Трамп “Америка овози”нинг Ўзбекистонда аккредитация қилинганлиги ва унинг Америка оммавий ахборот воситалари учун ушбу мамлакатда кенг имкониятлар яратишини юқори баҳолади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама