Қаҳрамон Акмалов Бош вазир ўринбосари лавозимидан озод этилди
25 мая 2018, 15:40 7097 кўрилди

alt

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплексининг раҳбари Акмалов Қаҳрамон Валиевич ўз лавозимидан озод этилди. Президент бугун, 25 май куни тегишли фармонни имзолади, деб хабар беради UZ24'нинг ишончли манбалари.

Қаҳрамон Акмалов ўтган йилнинг ноябрида ушбу лавозимга тайинланган эди. Бунгача Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама