Турсинхон Худойберганов яна фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланди

апр 23 / 2018

alt

Турсинхон Худойберганов Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига раҳбар этиб тайинланди.

У ушбу лавозимда 2010-2016 йилларда ишлаган. Турсинхон Худойберганов 2017 йил январь ойида Президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига эса генерал-майор Қўлдошев Абдулла Ҳамидуллаевич тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 16 апрель куни полковник Арипов Комилжон Мирсаидович Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *