Туркманистон Президентининг давлат ташрифи ниҳоясига етди
24 апрел 2018, 20:45 3681 кўрилди

alt

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг мамлакатимизга давлат ташрифи ниҳоясига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 23 апрель куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди

alt

Ташрифнинг биринчи кунида Тошкент шаҳрида давлат раҳбарлариинг олий даражадаги музокаралари бўлиб ўтди, музокаралар якуни бўйича ўзаро ҳамкорликка доир қатор ҳужжатлар имзоланди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Мустақиллик майдонига, Махтумқули кўчасига ташриф буюрди. Президентлар иштирокида пойтахтимиздаги Ашхобод сайилгоҳи очилди.

Ташрифнинг иккинчи куни давлат раҳбарлари Хоразм вилоятида бўлишди. Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Урганч туманидаги “Улли ҳовли”, Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” ва Нуриллабой тарихий мажмуаларни бориб кўрди.

Президентлар Хоразм вилояти драма театрида Ўзбекистон – Туркманистон санъат усталарининг концерт дастурида иштирок этишди.

Шунинг билан Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга икки кунлик давлат ташрифи ўз якунига етди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 
Шархлар
Реклама