Тожикистон Президентининг Ўзбекистонга келиш санаси маълум қилинди

авг 07 / 2018

alt

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон 17-18 август кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Тожикистон ҳукуматига таяниб “Asia Plus” ахборот агентлиги хабар беради.

Ташриф чоғида турли соҳаларга оид 23 та ҳужжат ва битимлар имзоланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 9 март куни Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифи доирасида савдо, иқтисодиёт, инвестиция, молия, транспорт ва транзит, қишлоқ хўжалиги, сув-энергетика, солиқ, божхона, туризм, фан-таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳаларидаги ҳамкорлик ҳамда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришга қаратилган жами 27 та ҳужжат имзоланди

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *