Тожикистон Президенти кортежи Японияда ЙТҲга учради (видео)

окт 05 / 2018

 

– Ҳодиса 4 октябрь куни Япония пойтахтининг Нагата туманида содир бўлган

– Mercedes микроавтобусга бориб урилган

– Автомобил салонида Тожикистон Президенти бўлганлиги номаълум

Токиода Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон кортежидаги Mercedes автомобили микроавтобусга бориб урилди, деб хабар тарқатди Sputnik.

Япониянинг Fuji TV телекомпанияси Тожикистон Президенти ЙТҲга учраганлиги ҳақида видеони эълон қилди.

Ҳодиса 4 октябрь куни Япония пойтахтининг Нагата туманида содир бўлган. Тўқнашув вақтида автомобил салонида Тожикистон Президенти бўлганлиги номаълум.

ЙТҲ оқибатида Эмомали Раҳмон жароҳат олмаганлиги айтилмоқда.  

Бугун, 5 октябрь куни Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни туғилган куни билан табриклагани хабар қилинди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *