Тошкентда Москванинг муҳандислик-физика институти филиали очилади
10 июл 2018, 19:43 1948 кўрилди

alt

Шавкат Мирзиёев 10 июль куни  мамлакатимизда атом электр энергетикасини барпо этиш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларни амалга ошириш масалаларига  бағишланган йиғилиш ўтказганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Атом электр станциясини қуриш ва ундан фойдаланишда энг замонавий ва мураккаб технологиялар қўлланилади. Бунинг учун эса юқори савияли ва чуқур билимга эга бўлган мутахассислар керак. Шу боис Тошкентда физика соҳасида дунёда етакчи таълим муассасаларидан бири ҳисобланган Москванинг муҳандислик-физика институтининг филиалини очиш мўлжалланмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати йиғилиш баёнида келтирган.

Шунингдек, физика ва техника йўналишларидаги олий ўқув юртларини битирган салоҳиятли кадрларни танлаб олиб, уларни Москва ва Минскка ўқишга ҳамда атом электр станцияларида тажриба орттиришга юбориш бўйича кўрсатма берилди. 

Йиғилишда ҳар бир босқичдаги ишларни пухта ишлаб чиқиш ва амалга оширилаётган ишлар натижадорлигини қатъий назоратга олиш бўйича кўрсатмалар берилди.

UZ24: ХАБАР ВА ЯНГИЛИКЛАРНИ TELEGRAM'ДА ҲАМ КУЗАТИБ БОРИНГ

 

Шархлар
Реклама