Тошкентда Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича учрашув ўтказилди

мар 02 / 2018

alt

24 февраль – 1 март кунлари Тошкент шаҳрида Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилади.

24 февраль куни Фарғона шаҳрида имзоланган ўзбек-тожик давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси қўшма мажлиси Баённомаси ижроси доирасида ишчи гуруҳлари томонидан чегаранинг айрим участкалари тўғрисида шартнома лойиҳасига иловалар тайёрланди.

Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга бўлажак давлат ташрифи давомида имзоланиши режалаштирилмоқда.

Музокаралар конструктив муҳитда, дўстлик ва ўзаро тушуниш руҳида ўтди. Учрашув якунида Баённома имзоланди, дейилади вазирлик хабарида.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *