Тошкент шаҳрига янги ҳоким тайинланди

апр 26 / 2018

alt

Артикходжаев Жахонгир Абидович Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. 26 апрель куни 15:00да Тошкент шаҳар ҳокимлигида бош вазир иштирокида ўтган навбатдан ташқари 35-сессияда Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига унинг номзоди кўрсатилди. Депутатлар ушбу номзодни бир овозда тасдиқлашди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Артикходжаев Жахонгир Абидович 1975 йил 2 январда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. 1991-1996 йй. Тошкент давлат Иқтисодиёт университетида таҳсил олган. Мутахассислиги иқтисодчи. 2015 йил “Дўстлик” ордени билан мукофотланган. Тошкент шаҳри “Артел Инжиниринг” масъулияти чекланган жамияти директори лавозимида ишлаб келган.

Аввалроқ, шаҳарнинг собиқ ҳокими Раҳмонбек Усмонов Ўзбекистон Автомобиль транспорт агентлиги бошлиғи ўринбосари этиб тайинлангани хабар қилинган эди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *