Шавкат Мирзиёев жорий йилни муваффақиятли якунлаш юзасидан тегишли топшириқлар берди

окт 10 / 2018

alt

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2018 йил 10 октябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ва иқтисодий идоралар раҳбарлари иштирокида мамлакатни жорий йил 9 ойида ижтимоий-иктисодий ривожлантириш ҳолати ва йил якунлари бўйича кутилаётган натижалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Йиғилишда “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастурининг жойлардаги ижроси бўйича мутасадди раҳбарлар ҳисоботи эшитилди.

Давлатимиз раҳбари Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, мамлакатимизда капитал бозорини ривожлантириш, хўжалик юритувчи субъектлар, тижорат банклари ва суғурта компанияларининг бўш маблағларини муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга жалб қилиш мақсадида қимматли қоғозларни муомалага чиқариш, шунингдек, жорий йилни муваффақиятли якунлаш ва барча прогноз қилинган асосий макроиқтисодий кўрсаткичларга эришишни таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *