Шавкат Мирзиёев январ ойида Германияга боради

окт 12 / 2018

 

– Ташриф давомида Канцлер Меркел ва Бундеспрезидент Штайнмайер билан музокаралар ўтказилади

alt

 
Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йил январ ойида Германияга ташриф буюради. Бу ҳақда 10 октябр куни Тошкентда нишонланган Германия бирлиги кунида немис элчиси Гюнтер Оверфелд маълум қилди. 
 
Элчихона хабарига кўра, Гюнтер Оверфелд ташриф давомида Канцлер Меркел ва Бундеспрезидент Штайнмайер билан музокаралар бўлиб ўтишини айтиб ўтган.
 
Иқтисодий соҳада шу йилнинг май ойида 70 дан ортиқ немис фирмалари Ўзбекистонга ташриф буюрган, бу немис иқтисодиётининг Марказий Осиёга шу давргача келган энга катта делегацияси саналади.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *