Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ҳамдардлик йўллади

мар 07 / 2018

alt

Шавкат Мирзиёев Хмеймим аэродромида Ан-26 ҳарбий-транспорт самолёти қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар қилади.

Россиянинг Ан-26 самолёти Суриянинг Хмеймим аэродромига қўниш чоғида қулаб тушди, деб хабар беради РИА Новости Россия Мудофаа вазирлигига таяниб. Маълумотларга кўра, самолёт бортида рус ҳарбийлари — 26 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган, улардан ҳеч бири омон қолмаган. Дастлабки тахминларга кўра, ҳалокатга техник носозлик сабаб бўлган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *