Шавкат Мирзиёев Тожикистонда тантанали кутиб олинди
09 март 2018, 11:26 1590 кўрилди

alt

Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 9 март куни давлат ташрифи билан Тожикистонга келди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.   

Душанбе халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон кутиб олди.

Аввал хабар қилинганидек, олий даражадаги музокараларда турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилади, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар кўриб чиқилади. 

Турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, икки мамлакат халқига қулайликлар яратишга қаратилган тарихий ҳужжатлар имзоланади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама