Шавкат Мирзиёев Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуни қабул қилди

мая 23 / 2018

alt

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 май куни мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси мудофаа вазири Сергей Шойгуни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликни, жумладан, вазирликлараро шерикликни янада кенгайтириш, икки томонлама тадбирлар ўтказиш, профессионал ҳарбий кадрлар тайёрлаш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, халқаро сиёсат ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *