Шавкат Мирзиёев Парижга етиб борди

окт 08 / 2018

 

– “Орли” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Франциянинг расмийлари кутиб олди

– Ташриф давомида бир қатор учрашувлар ўтказилади

Шавкат Мирзиёев Франция Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 8 октябрь куни расмий ташриф билан Париж шаҳрига етиб борди.

Икки давлат байроқлари билан безатилган “Орли” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Франциянинг расмий шахслари кутиб олди, деб хабар қилади ЎзА.

Бугун давлатимиз раҳбари БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти Бош директори Одри Азуле билан учрашади. Унда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги шерикликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилади ҳамда 2018-2021 йилларга мўлжалланган қўшма Ҳаракатлар режаси қабул қилиниши кутилмоқда.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Франция Сенати раиси билан ва Франциянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан ҳам учрашиши кўзда тутилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *