Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига келди
06 июл 2018, 11:15 2125 кўрилди

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 6 июль куни Остонага ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Мамин ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. 

alt

Аввал хабар қилинганидек, Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрининг 20 йиллигига бағишланган тадбирда иштирок этади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама