Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари мудофаа идоралари раҳбарлари билан учрашди

окт 12 / 2018

 

– МДҲ доирасида ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни янада кенгайтириш, икки ва кўп томонлама тадбирлар ўтказиш, ҳарбий кадрларни профессионал тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди

alt

Шавкат Мирзиёев 12 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган МДҲга аъзо давлатлар мудофаа идоралари раҳбарларини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилади.

Учрашувда Озарбайжон мудофаа вазири З.Гасанов, Арманистон мудофаа вазири Д.Тоноян, Беларусь мудофаа вазири А.Равков, Қозоғистон мудофаа вазири Е.Ермекбаев, Россия мудофаа вазири С.Шойгу, Тожикистон мудофаа вазири Ш.Мирзо, Қирғизистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Р.Дуйшенбиев ва МДҲ Мудофаа вазирлари кенгаши котиби Ю.Дашкин иштирок этди.
 
МДҲ доирасида ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни, шу жумладан, идоралараро шерикликни янада кенгайтириш, икки ва кўп томонлама тадбирлар ўтказиш, ҳарбий кадрларни профессионал тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди.
 
Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг, жумладан, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
 
Учрашув якунида давлатимиз раҳбари МДҲ Мудофаа вазирлари кенгаши мажлиси ишига муваффақият ва самарали натижалар тилади.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *