Шавкат Мирзиёев Ўсимлик моддалари кимёси институтига ташриф буюрди
06 апрел 2018, 14:30 865 кўрилди

alt

Шавкат Мирзиёев 6 апрель куни Ўзбекистон Фанлар академиясининг академик С.Ю.Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институтига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент  матбуот хизмати хабар беради.

Бу ерда тажриба-ишлаб чиқариш жараёни халқаро GMP стандартига мувофиқ модернизация қилинмоқда. Бунинг натижасида йилига 500 тоннадан зиёд ўсимлик хомашёсини чуқур қайта ишлаш имконияти яратилади. Жорий йилдан 30 дан ортиқ табиий тоза, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп дори воситалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. 

Давлат раҳбари дастлаб мазкур корхона билан танишди. Олимлар томонидан тайёрланган ўсимлик моддаларини кўздан кечирди.

Шавкат Мирзиёев дори субстанциялари фармацевтика саноатининг асосий омили эканини, бунинг учун ўсимликларни чуқур қайта ишлаш, жаҳон илмий ютуқларини ўрганиб, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш бўйича мунтазам изланиш зарурлигини таъкидлади. Ўсимлик моддалари кимёси институтини ривожлантиришга доир алоҳида қарор тайёрлаш бўйича топшириқ берди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама