Шавкат Мирзиёев футбол бўйича ЖЧ очилиш маросимида иштирок этиш учун Москвага ташриф буюради
13 июн 2018, 20:02 3385 кўрилди

alt

Шавкат Мирзиёев футбол бўйича жаҳон чемпионати очилиш маросимида иштирок этади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этиш учун 2018 йил 14 июнь куни Москва шаҳрига ташриф буюради, дейилади хабарда.

Аввалроқ, Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков футбол бўйича ЖЧ-2018 очилиш маросимида иштирок этадиган 17 мамлакат раҳбарлари рўйхатини эълон қилганди. Унда Ўзбекистон ҳам қайд этилганди

Футбол бўйича ЖЧ-2018 очилиш маросими 14 июнь куни Москвадаги «Лужники» стадионида бўлиб ўтади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама