Шавкат Мирзиёев футбол бўйича ЖЧ-2018 очилиш маросимида иштирок этиши мумкин
13 июн 2018, 15:34 2943 кўрилди

alt

Шавкат Мирзиёев Россияда ўтказиладиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этиши мумкин. 

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков 14 июнь куни Москвадаги «Лужники» стадионида футбол бўйича ЖЧ—2018 очилиш маросимида 17 мамлакат раҳбарлари қатнашишини маълум қилди.  Рўйхатдаги давлатлар орасида Ўзбекистон ҳам қайд этилган. 

ЖЧ-2018 очилиш маросимида шунингдек, Арманистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон каби ўндан ортиқ давлатлар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

alt

Шавкат Мирзиёевнинг Москвага сафари ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама