Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни туғилган куни билан табриклади

окт 05 / 2018

– Эмомали Раҳмон ҳозирда Японияда расмий ташриф билан бўлиб турибди

– Тожикистон раҳбари 5 октябрь куни 66 ёшга тўлди

alt

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Давлатимиз раҳбари Тожикистон Президентини туғилган куни билан самимий муборакбод этиб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар тилади. 

Томонлар олий даражадаги мунтазамлик касб этган учрашув ва мулоқотлар мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини чуқур мамнуният билан қайд этдилар.

Мулоқот сўнггида давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталари, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик тамойилларига асосланган кўп қиррали ўзаро манфаатли муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш борасида интилишлари қатъий эканини таъкидладилар. 

Эмомали Раҳмон ҳозирда Японияда расмий ташриф билан бўлиб турибди, деб хабар берган Asia-Plus.

Айтиб ўтиш керакки, Эмомали Раҳмон ҳам Шавкат Мирзиёевни биринчилардан бўлиб туғилган куни билан қутлаган эди.

Маълумот учун, Тожикистон раҳбари 5 октябрь куни 66 ёшга тўлди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг      

 

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *