Шавкат Мирзиёев Афғонистон Президенти ва халқига ҳамдардлик билдирди
23 апрел 2018, 16:18 1262 кўрилди

alt

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Кобул ва Пули-Хумри шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига мактуб йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилади.

Шавкат Мирзиёев ўз мактубида Афғонистон халқи, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

22 апрель куни Афғонистоннинг икки шаҳрида содир бўлган портлаш оқибатида 57 киши ҳалок бўлди, 119 киши жароҳатланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама