Сергей Шойгу Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди
23 мая 2018, 15:41 5926 кўрилди

alt

Мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Россия Федерацияси мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу бошчилигидаги делегация 22 май куни Самарқандга келди. 

Сергей Шойгу дастлаб Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди. 

Россия Федерацияси мудофаа вазирига Биринчи Президентимиз мангу ором топган Ҳазрати Хизр мажмуасининг бунёд этилиши ва бу ерда қисқа фурсатда амалга оширилган кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш ишлари ҳақида маълумот берилди. 

Шундан сўнг меҳмон Хўжа Дониёр зиёратгоҳи, Амир Темур мақбараси, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Регистон мажмуаси ва бошқа тарихий-маданий ёдгорликларни зиёрат қилди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама