Сенаторлар Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги қонунни маъқуллади
29 март 2018, 16:30 1671 кўрилди

alt

Сенаторлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонунни маъқуллади, деб хабар беради ЎзА. Мазкур қонун Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 14 мартдаги «Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилувчи махсус ваколатли орган этиб белгиланган.

Хизмат Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги ва манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилади.Давлат органлари ва бошқа ташкилотларда давлат манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдид солувчи коррупция ҳолатларига қарши курашиш; телекоммуникация ва транспорт соҳасида давлат хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда ҳолатларни юзага келтирувчи омилларнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларга барҳам бериш бўйича кураш олиб боради.

Давлат хавфсизлик хизмати фаолиятига оид ана шундай меъёрлар акс этган қонун муҳокамаси юзасидан сўзга чиққанлар жаҳонда ва минтақамидаги мавжуд мураккаб вазият, террорчилик ва бошқа трансмиллий жиноятларнинг кучаяётгани хавфсизликни кучайтиришни тақозо этаётгани қайд этди. Давлат хавфсизлик хизматининг мустаҳкам қонунчилик асоси яратилгани бу жараёнда муҳим аҳамият касб этади.

Давлат хавфсизлик хизматининг ташкилий-ҳуқуқий механизми яратилгани демократлаштиришга оид давлатимиз сиёсатига ҳам тўлиқ мос келади. Қонун тизимнинг халқ учун очиқлиги таъминланишига замин яратади, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама