Равшан Ғуломов Давлат рақобат қўмитаси раислигидан кетди

авг 08 / 2018

alt

Ўзбекистон Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Ғуломов Равшан Аюбович бошқа ишга ўтгани муносабати билан қўмита раиси лавозимидан озод этилди. Президент 7 августдаги тегишли фармонни имзолаган, деб хабар беради Давлат рақобат қўмитаси ахборот хизмати.

Равшан Ғуломов (1968 й.т.) 2017 йил апрелидан буён Давлат рақобат қўмитасига раҳбарлик қилиб келаётган эди. У 1992 йилда Тошкент давлат университетини, 1998 йилда Австралия миллий университетини тамомлаган.

1992-2004 йилларда Марказий банкда ишлаган, 2001 йилда Марказий банк раиси ўринбосари бўлган. Ўзбекистон Миллий банки раиси биринчи ўринбосари ва «Асака» банк раиси (2004-2007), Молия вазири биринчи ўринбосари (2009-2010), Иқтисодиёт вазири (2010-2012), Ташқи иқтисодий алоқалар, савдо ва инвестиция вазири биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори бўлиб ишлаган.

Маълумотларга қараганда, Равшан Ғуломов Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш,  банк ва молия тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига раҳбар этиб тайинланган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *