Прокуратура тизимида раҳбарлар ўзгарди

авг 03 / 2018

 

Бош прокуратура тизимда қатор тайинловлар амалга оширилганини маълум қилади.

Президентнинг 2 августдаги Фармонига асосан Мавлонов Акмалхўжа Юсупович Бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланди.

А.Мавлонов 1975 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2002 йилда Давлатобод туман прокуратурасида бошлаб, Наманган вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2006 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, Марғилон шаҳар прокурори, Сирдарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, Хоразм вилояти прокурори лавозимларида фаолият юритган.

2018 йилнинг февраль ойидан шу вақтгача Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган.

Президентнинг 2 августдаги Фармонига асосан Рахимов Дилшод Фахриевич Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

Д.Рахимов 1978 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2010 йилда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментда бошлаб, Департамент органларида турли лавозимларда, 2012 йилдан Бош прокуратура бўлим прокурори, катта прокурори, бошқарма катта прокурори, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Аввал Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Бош прокурорнинг 2 августдаги буйруғига асосан Мухамедов Умиджон Салимович Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

У.Мухамедов 1976 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1998 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1998 йилда Тошкент ҳарбий прокуратурасида бошлаб, Ҳарбий прокуратура органларида турли лавозимларда, 2010 йилдан Бош прокуратура бўлим катта прокурори, бўлим бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи, Оҳангарон туман прокурори лавозимларида фаолият юритган.

Аввал Бош прокуратура қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Бош прокурорнинг 2 августдаги буйруғига асосан Ачилов Жамол Алишерович Бош прокуратура қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ж.Ачилов 1982 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Иш фаолиятини 2008 йилда Адлия вазирлиги иқтисодий қонунчилик бошқармасида бошлаб, Адлия вазирлигида турли лавозимларда, 2015 йилдан Вазирлар Маҳкамаси, Президент девонида масъул лавозимларда фаолият юритган.

Аввал Бош прокуратура божхона ва солиқ соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *