Президентнинг Фарғонага ташрифи якунланди. Тафсилотлар
13 июн 2018, 15:40 2489 кўрилди

Похожее изображение

12 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев Фарғонага борди. Ташриф чоғида давлат раҳбари анор брендини яратиш бўйича кўрсатма берди. Шунингдек, анорчилик бўйича илмий марказ, Фарғона давлат университетида кафедра ташкил этиш, Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда ген технологиясини ривожлантириш зарурлиги таъкидланди. 

Картинки по запросу businessperson

Президент Қува туманига ташрифи давомида Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш лойиҳалари билан танишди.  Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш, уларни сақлаш, қадоқлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш бўйича топшириқлар берилди.

Картинки по запросу Предприятие

Президент Шавкат Мирзиёев Марғилон шаҳридаги “Наримтекс” масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюрди. Ишлаб чиқариш жараёни билан танишиб, тикувчи аёллар билан мулоқотда бўлди. Мулоқот давомида Германия технологияси асосида дастурлаштирилган декоратор ускунасининг аҳамияти ҳақида тўхталди. Кийимларнинг дизайни ва рангларига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Картинки по запросу Шавкат Миромонович Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари билан ҳам танишди. Президент бу тизимни такомиллаштириш, хабларни бошқа ҳудудларда ҳам ташкил этиш, иқтисодий барқарор корхоналарни кўпайтириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Картинки по запросу formal wear

Давлат раҳбари ўтган йили Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Марғилон шаҳрида ижодкорлар боғи ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берган эди. Шу асосда бу ерда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Мавжуд истироҳат боғи ҳудуди кенгайтирилиб, манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди, гулзор ва майсазорлар ташкил этилди. Боғ марказида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг ҳайкали ўрнатилди.

Президент Шавкат Мирзиёев мазкур Ижодкорлар боғини бориб кўрди. Эркин Воҳидов ҳайкали пойига гул қўйди. 

Картинки по запросу Шавкат Миромонович Мирзиёев

Президент Нуронийлар масканида меҳнат фахрийлари билан суҳбатлашди.

Картинки по запросу handshake

Олтиариқ туманидаги “Исмоил Нозим обод” фермер хўжалиги даласида бўлди. Ғалла ўримини, ғўза ҳолатини кўздан кечирди. Вилоят деҳқон ва фермерлари билан суҳбатда ғалла ҳосилини йиғиб олиш, ғўзадан кафолатланган ҳосил етиштириш, такрорий экинлар экиш зарурлиги таъкидланди.

Картинки по запросу Шавкат Миромонович Мирзиёев

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Олтиариқ тумани Қапчиғой маҳалласидаги «Smart kids» мактабгача таълим муассасасини бориб кўрди. 

Картинки по запросу speaker

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Олтиариқ туманида Фарғона вилояти фаоллари, мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда «Ҳар бир оила - тадбиркор» дастурини Фарғона вилоятида амалга ошириш учун оилаларнинг тадбиркорлик имкониятларини ўрганиш, зарур бўладиган молиявий ресурсларни ҳисоб-китоб қилиб, камида 100 миллион доллар ажратиш бўйича топшириқ берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифининг иккинчи куни Шарқий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмга ташриф буюрди.

alt

Шунинг билан Президентнинг Фарғона вилоятига қилган 2 кунлик ташрифи ниҳоясига етди. Давлат раҳбари Тошкентга етиб келди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама