Президентнинг Фарғонага навбатдаги ташрифи бошланди
12 июн 2018, 10:41 6165 кўрилди
ЎзАнинг хабар беришича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни, йирик лойиҳалар билан танишиш ва халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 12 июнь куни Фарғона вилоятига ташриф буюрди.
Президентимиз ўтган галги вилоятга ташрифи чоғида қурилиш-бунёдкорлик ишларини кенг кўламда давом эттириш, туризм, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини жадал ривожлантириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратиш юзасидан тегишли топшириқлар берган эди. Мазкур топшириқлар ижроси доирасида улкан ишлар амалга оширилди. Янги саноат корхоналари, тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми ошди. Замонавий уй-жойлар, инфратузилма объектлари бунёд этилди.
Вилоятда олиб борилаётган бу каби ишлар, белгиланган вазифаларнинг ижроси ва лойиҳаларнинг амалий натижаси Президентимизнинг доимий эътиборида. Бу галги ташриф давомида давлатимиз раҳбарининг янги лойиҳалар билан танишиши, тадбиркор ва инвесторлар ҳамда аҳоли вакиллари билан учрашиши кўзда тутилган. Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича галдаги муҳим вазифалар белгилаб олинади.
 
Шархлар
Реклама