Президент: "Тошкентнинг деярли барча туманида Манасдаги шароитдан баттар жойлар бор"
28 июн 2018, 11:28 1521 кўрилди

alt

– Халқимиз бир ойдан буён Тошкент шаҳридаги маҳаллалар аҳволи тўғрисидаги телекўрсатувларни кўриб бораяпти. Нафақат Чилонзорда, балки шаҳарнинг деярли барча туманида Манасдаги шароитдан баттар жойлар борлигини ҳокимлар ва мутасадди идоралар раҳбарлари билмайди. Сабаби, раҳбарлар бундай жойларга умуман бормаган, – деди Президент. 27 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев бу ҳақда гапириб ўтди. 

Маълумки, Президент шу йил 1 июнь куни Чилонзор туманидаги Хирмонтепа ва Тирсакобод маҳаллаларида бўлганида “Обод маҳалла” дастури лойиҳасини шакллантириш бўйича топшириқ берганди. Бугунги кунда тажриба сифатида Тошкент шаҳрининг 11 тумани ва юртимиздаги 30 шаҳарда 1 тадан маҳалла ҳудудида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 

Йиғилишда давлат раҳбари Тошкент шаҳридаги маҳаллаларни ўрганиш борасида бошланган ишлар хусусида тўхталар экан, пойтахтимиздаги аҳвол вилоятлардаги энг чекка қишлоқлардан ҳам ачинарли эканини афсус билан қайд этди. 

– Қачонгача ҳокимликлар ва мутасадди идоралар раҳбарлари юқоридан топшириқ келишини кутиб ўтиради, қачон улар муаммо ва камчиликларни ўз ташаббуси билан бартараф этишни бошлайди? Афсуски, шу вақтгача бу саволга ҳеч кимдан жавоб олмадим, – деди Президент. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама