Шавкат Мирзиёев Японияга ҳамдардлик билдирди
09 июл 2018, 11:47 2580 кўрилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Япониянинг марказий ва жануби-ғарбий ҳудудларида рўй берган сув тошқини оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва талафотлар етгани муносабати билан мамлакат Бош вазири Синдзо Абэга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Япония ҳукумати мамлакатнинг ғарбий қисмида рекорд миқдорда ёғингарчилик туфайли юз берган тошқин ва кўчкиларда ўлимга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Бу ҳақда NHK телеканали хабар тарқатган.

Хабарда айтилишича, табиий офат туфайли 85 киши ҳалок бўлган, 6 киши оғир аҳволда, 60 киши эса бедарак йўқолган. Табиий офат ҳақида Окаяма, Ҳёго, Киото, Сига, Фукуока, Коти, Гифу, Ямагути ва Сага префектураларида ҳам хабар қилинган. Сув тошқинлари ва кўчкилар қутқарув ишларига тўсқинлик қилмоқда. Тошқинлар тахминан 20 та бинони сув остида қолдирган. Окаяма вилоятида ўт ўчирувчилар 100 дан ортиқ беморни қутқариб, эвакуация қилишди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама