Президент стипендиясини бериш тартиби ўзгариши мумкин

окт 10 / 2018

 

– Магистратурада 11 та, бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ҳар бир ОТМдан биттадан талабага бериш таклиф қилинмоқда

alt

“Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида”ги Фармонининг 1-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Унда тадқиқотчилик фаолиятини муваффақиятли амалга ошираётган ва бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган охирги ўқув йили талабалари учун Президентнинг Давлат стипендиялари таъсис этилиши, уларнинг сони магистратура мутахассисликлари бўйича 11 та, бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ҳар бир олий таълим муассасаси учун биттадан бўлиб, ҳар бири талаба ўртача стипендиясининг уч баробари миқдорида белгиланиши таклиф этилмоқда.

Олдинги таҳрирда уларнинг сони 11 та, ҳар бири талаба ўртача стипендиясининг уч баробари миқдорида белгиланганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *