Президент АҚШга ташрифининг расмий хештеги #UzbUSA2018 қабул қилинди
13 мая 2018, 11:12 6152 кўрилди
Президент Матбуот хизмати Вашингтон шаҳрида матбуот маркази ташкил этди, дея хабар берилади Ўзбекистон Президентининг Матбуот котибининг саҳифасида. Бу марказ Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифини кенг ва тезкор ёритишда журналистларга кўмаклашади. Бу ерда зарур маълумотлар тарқатилиб, ташриф натижалари бўйича матбуот анжуманлари ўтказиб борилади.
 
Президент ташрифининг расмий хештеги #UzbUSA2018 қабул қилинди. Ҳар ким ўз фикр-мулоҳазаларини ушбу хештег орқали ёзиб қолдириши мумкин. 
Шархлар
Реклама