Наманганда Президент раислигида танқидий йиғилиш бўлиб ўтди
03 мая 2018, 10:55 6419 кўрилди

alt

2 май куни Шавкат Мирзиёев раислигида Норин тумани ҳокимиятида вилоят фаоллари, ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар беради.

Давлат раҳбари Наманган вилоятида аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш Ўзбекистондаги ўртача кўрсаткичдан бир неча баробар пастлиги, айрим туманларда саноат корхоналари умуман йўқлигини танқид қилди.

Тадбиркорликни янада ривожлантириш, аҳолига даромад манбалари яратиб бериш, хусусан, қарийб 60 минг иш ўрни яратиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилганини маълум қилди.

Қайд этилган масалалар бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама