Миллий хавфсизлик хизмати Давлат хавфсизлик хизмати этиб қайта ташкил қилинди

мар 14 / 2018

alt

14 март куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлик тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади.

Ҳужжатга мувофиқ, Миллий хавфсизлик хизмати Давлат хавфсизлик хизмати этиб қайта ташкил қилинди.

Фармон шарҳида келтирилишича, идоранинг номидан "миллий хавфсизлик" тушунчасининг чиқарилиши унинг ваколатлари ассосиз тарзда кенгайишига шарт-шароит яратган омилларни бартараф этиш зарурати билан боғлиқ.

Давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистоннинг Конституцион тузумини, суверенитетини, ҳудудий даҳлсизлигини ва давлат манфаатларини ташқи ҳамда ички таҳдидлардан ҳимоя қилувчи махсус ваколатли орган этиб белгиланди. 

2018 йил 1 апрелдан бошлаб Хизматнинг рухсат бериш характеридаги айрим ваколатлари бошқа ташкилотларга берилди, айримлари бекор қилинди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *