Хонободда жанговар қирувчи самолётлар иштирокида машғулот бўлиб ўтди (фото)

сен 20 / 2018

 

 

– Парвозлар Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округидаги ҳарбий қисмда ўтказилди

– СУ-25, СУ-27 ва МИГ-29 жанговар қирувчи самолётларда бажарилди

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округидаги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисмда амалий парвоз машқлари ўтказилди.

«Само лочинлари Хонобод қўрғончасида жойлашган ҳарбий аэродромда СУ-25, СУ-27 ва МИГ-29 жанговар қирувчи самолётлари ёрдамида кундузги ва тунги машқларни бажарди.

Ҳар бир амалий машқларга киришишдан олдин учувчилар ўша машқни парвоз қилиши кўзда тутилган ҳудуднинг 3D форматидаги электрон тасвирда замонавий симуляция тренажёрлари ёрдамида машқ қилишади.

Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари шахсий таркиби қўшин ва моддий воситаларни ҳаво орқали ташиш, ҳаво разведкасини юритиш, муҳим объектларни душманнинг ҳаводан берадиган зарбасидан ҳимоя этиш, самодан туриб душманнинг авиация ва қуруқликдаги қўшинларини яксон қилиш, давлат ва ҳарбий-бошқарув тизими, фронторти ва ҳарбий-иқтисодий қудратга молик объектларни, транспорт коммуникацияларини авиацион жиҳатдан қўллаб-қувватлаш каби вазифаларни бажаради. «Мазкур машғулотларда ҳам маҳоратли учувчилар амалий кўникмасини мустаҳкамлаб, миллий армиямиз жанговар шайлиги ва қудратини оширишга, само сарҳадларимиз мусаффолигини таъминлашга доим жанговар шай эканлигини исботлашди», дейилган хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *