Ходимлари Тошкент пропискасига қўйилиши мумкин бўлган ташкилотлар сони яна биттага ортди

мая 04 / 2018

alt

Ҳукуматнинг 2018 йил 3 майдаги қарори билан Раҳбарлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ходимларни доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг матбуот хизмати хабар қилади.

Хабарда қайд этилишича, эндиликда рўйхатга “Ўзагросаноатхолдинг” акциядорлик жамияти ҳам қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур рўйхат Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги қарори билан тасдиқланган бўлиб ҳозирги кунда унга жами 63 та давлат органлари ва ташкилотлари киритилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *