Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди

мар 12 / 2018

alt

12 март куни Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Саидикрам Ниязходжаев  Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғалимжан Қойшибаевга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

"Тегишли маросимдан сўнг элчи ташқи ишлар вазири Қайрат Абдирахманов томонидан қабул қилинди. Вазир С.Ниязходжаевни юқори лавозимга тайинлангани муносабати билан табриклади ва муваффақиятлар тилади", дейилади вазирлик хабарида.

Бўлиб ўтган суҳбат давомида Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *