Ўзбекистонда Қурилиш вазирлиги ташкил этилди
02 апрел 2018, 21:37 1643 кўрилди

alt
2 апрель куни Президентнинг «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни қабул қилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади.

Фармон билан Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси негизида Қурилиш вазирлиги ташкил этилди. Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда Таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси базасида Қурилиш вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси; Қурилишда стандартлаштириш ва сертификатлаш республика маркази Қурилишда стандартлаштириш республика маркази этиб қайта ташкил қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, қуйидагилар тугатилди:

Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси;
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Шаҳарсозлик фаолиятини ахборот билан таъминлаш маркази;
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ва нархларни шакллантириш маркази.

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига 2018 йил 1 июлга қадар муддатда аккредитация механизмини жорий этиш орқали қурилиш соҳасида техник назоратга оид давлатнинг айрим функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича таклиф киритиш вазифаси юкланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама