Ўзбекистонда "Қалампир" масъулияти чекланган жамиятлари ташкил этилади

янв 30 / 2018

alt

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясининг ҳудудлардаги “Қалампир” масъулияти чекланган жамиятлари ташкил этилмоқда. Мазкур ташкилот етиштирилган аччиқ қалампирни қайта ишлаш ва экспорт қилиш билан ҳам шуғулланади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистонда хориж тажрибаси асосида аччиқ қалампир етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори билан белгиланди.

Қарорга асосан қишлоқ хўжалиги экинлари таркибини диверсификация қилиш, фермер ва деҳқон хўжаликлари даромадини ошириш ҳамда экспорт ҳажмларини кўпайтириш мақсадида хорижий тажриба асосида аччиқ қалампир етиштирилиши йўлга қўйилади.

Шу мақсадда юқори ҳосилли қалампир уруғлари хориждан, шу жумладан, Индонезия Республикасидан олиб келинади. 

Ҳужжатда қайд этилишича, 2018 йилда Республика бўйича жами 17 минг 117 гектар майдон, шу жумладан томорқа ер участкаларида қалампир экилиб, ундан жами 207 минг 15 тонна ҳосил олиш режалаштирилган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *