Ўзбекистонда "блокчейн" технологиялари жорий қилинади
04 июл 2018, 19:00 2254 кўрилди

alt

Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар қилади.

Қарорга мувофиқ:

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиётни жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича ваколатли орган қилиб белгиланди;

крипто-активлар соҳасида майнинг, смарт-контрактлар, "блокчейн" технологиялари жорий қилинади;

"блокчейн" технологияларини ишлаб чиқиш ва фойдаланиш соҳасида малакали кадрлар тайёрланади;

жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги крипто-активлар айланмаси ва улардан олинган даромадлар солиққа солиш объектлари бўлиб ҳисобланмайди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама