Ўзбекистон ва Қатар биринчи хонимлари учрашувидан суратлар эълон қилинди

окт 05 / 2018

 

– Қатар собиқ амирининг турмуш ўртоғи, ҳозирги амир шайх Тамим ибн Ҳамад ал Танийнинг онаси Мўза бинт Носир ал Миснид ёзда Ўзбекистонда бўлган

alt

Қатар собиқ амири шайх Ҳамад бин Халиф ал Танийнинг турмуш ўртоғи, Қатарнинг ҳозирги амири шайх Тамим ибн Ҳамад ал Танийнинг онаси Мўза бинт Носир ал Миснид махсус ташриф билан Ўзбекистонда бўлди. Бу ҳақда унинг Facebook’даги саҳифасида ташрифдан суратлар илова қилинган хабар қолдирилди.

alt

Суратлар остига «Ўзбекистон биринчи хоними Зироатхон Ҳошимова жаноби олиялари билан, шу ёздаги махсус ташриф чоғида», - дея изоҳ ёзилган.

Эълон қилинган суратларда Шавкат Мирзиёевнинг рафиқаси Зироатхон Мирзиёевадан ташқари, унинг қизи Шаҳноза Мирзиёевани ҳам кўриш мумкин. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *