Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида турли соҳаларга доир қатор ҳужжатлар имзоланди
23 апрел 2018, 17:51 1450 кўрилди

alt

Кўксаройдаги музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди, деб хабар қилади Президент матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Қўшма баёнотни имзолади.

Ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, савдо уйлари очиш, ишбилармонлар кенгаши ташкил этиш бўйича, шунингдек, транспорт, транзит, қишлоқ хўжалиги, фан-техника, касаба уюшмалари, спорт ва бошқа соҳаларга доир 17 та ҳужжат имзоланди.

Бундан ташқари, ташриф доирасида олий ўқув юртлари ўртасида ва ахборот-коммуникация соҳаларида 15 ҳужжат қабул қилинди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама