Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги 30 кунлик визасиз тартибнинг қўлланилиши юзасидан изоҳ берилди

мар 12 / 2018

alt

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб кетишлари тўғрисида ҳукуматлараро битим имзоланди. Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи доирасида имзоланган мазкур битимга кўра икки давлат фуқаролари 30 кунгача визасиз ўзаро сафар қилиши мумкин.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ОАВда ушбу битимнинг амал қилиши бошлангани тўғрисида маълумот тарқалгани ва давлат чегарасидаги ўтказиш пунктларида фуқаролар учун ноқулайликлар пайдо бўлишини олдини олиш мақсадида ушбу битимнинг қўлланиши учун томонларнинг ички тартиб-қоидалари (тасдиқлаш/ратификация қилиш) якунланиши кераклигини маълум қилади.

Шартнома кучга кириш санаси қўшимча равишда эълон қилинади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *