Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида 19 та ҳужжат имзоланди

сен 13 / 2018

alt

Кўксаройда ўтган музокаралар бўйича Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг Қўшма баёноти қабул қилинди. 

Икки мамлакат ҳукумат ва вазирликлари ўртасида давлатлараро, идоралараро, ҳукуматлараро келишувлар ва соғлиқни сақлаш, маданият, илм-фан, қишлоқ хўжалиги, технология, ҳарбий-техник, ташқи ишлар ва савдо бўйича 19 та ҳужжат имзоланди. 

Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга 24 йил танаффусдан сўнг расмий ташрифи икки мамлакат муносабатларида тарихий аҳамиятга эга бўлди. Очиқ, дўстона ва амалий руҳда ўтган музокаралар барча масалалар юзасидан ўзаро ўхшашлигини кўрсатди. Бугунги келишувлар Ўзбекистон билан Беларусь ўртасидаги муносабатларни сифат ва моҳият жиҳатидан бойитиб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги, юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *