Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг икки участкаси белгиланди

авг 08 / 2018

alt

1-7 август кунлари Фарғона шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича икки мамлакат Ҳукумати делегациялари ишчи гуруҳларининг музокаралари бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида дала текширувларининг якунлари кўриб чиқилди ва давлат чегарасинининг қолган участкаларини баён қилиш давом эттирилди, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.

Музокаралар давомида Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти билан Қирғизистоннинг Боткен вилояти туташган ҳудудидаги иккита участка (Шоҳимардон ва Ғазнов) баён қилинди.

Музокаралар якунида Баённома имзоланди. Унда Ўзбекистоннинг Фарғона ва Наманган вилоятлари билан Қирғизистоннинг Боткен ва Жалолобод вилоятлари туташган ҳудудларда жойлашган икки давлат чегарасининг қолган участкаларида дала текширувларини ўтказиш саналари ҳам келишиб олинди.

Учрашув дўстлик, яхши қўшничилик ва конструктив мулоқот руҳида бўлиб ўтди, қайд этилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *