• Бугун: Чоршанба, октябр 17, 2018

Ўзбекистон Тожикистон билан чегарани миналардан тозалашни бошлади

окт 09 / 2018

 

– Минасизлантириш ишлари Панжикент ва Самарқанд шаҳарлари йўналишида олиб борилмоқда

– Умумий чегарани миналардан тозалаш 2019 йил охиригача якунланади 

– Жараёнда 20 киши жароҳатланди, тожикистонлик икки нафар сапёр ҳалок бўлди

Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида Панжикент ва Самарқанд шаҳарлари йўналишида миналардан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Чегарани минасизлантиришда ўзбекистонлик сапёрларга тожикистонлик мутахассислар ёрдам бермоқда, деб хабар қилади Asia-Plus. 

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси вакилининг сўзларига кўра, чегарани миналардан тозалашни бошлашдан аввал икки мамлакат ҳукуматларининг қўшма гуруҳи Тошкент томонидан тақдим этилган, чегаранинг миналанган ҳудудлари харитаси билан танишган.

Бироқ Ўзбекистон-Тожикистон чегарасининг айнан қайси ҳудудлари миналангани ва уларнинг умумий майдони қанчалиги ҳақидаги маълумот махфий қолдирилмоқда. Миналардан тозалаш ишлари 2019 йил охиригача тугалланади.

Тожикистон Миллий мина маркази маълумотларига кўра, охирги йигирма йил мобайнида республиканинг 374 нафар фуқароси пиёдаларга қарши миналар портлаши оқибатида ҳалок бўлди, яна 485 нафар тожикистонлик жароҳат олди: фожиалар нафақат Тожикистон-Ўзбекистон чегарасида, балки республика ичида ҳам юз берган.

Миналардан тозалаш вақтида 20 киши тан жароҳати олди, тожикистонлик икки нафар сапёр ҳалок бўлди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *

Мулоҳазалар