Ўзбекистон тарихида биринчи марта "ҳукумат соати" ташкил этилди
02 мая 2018, 11:25 3138 кўрилди

alt

1 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги ва “Парламент назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ “ҳукумат соати” ўтказилди. Мазкур амалиёт миллий парламент тарихида илк бор ташкил этилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар беради.
 
Депутатларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволи юзасидан олиб борган ўрганишлари ҳамда одамлар келаётган мурожаатлардан келиб чиқиб, сиёсий партияларнинг қуйи палатадаги фракциялари таклифларига кўра “ҳукумат соати”га “Республика аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминланишида ҳамда ичимлик сувини тежамкорлик билан ишлатишда олиб борилаётган ишлар”, шунингдек, “Аҳолини ва тиббиёт муассасаларини арзон ва сифатли дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминлаш, айниқса, жойларда ижтимоий дорихоналарни ташкил этиш ҳолатлари” тўғрисидаги масалалар киритилган.
 
Ушбу масалалар юзасидан депутатларга ахборот ва уларнинг саволларига атрофлича жавоб беришлари учун Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари мутасадди раҳбарлари таклиф этилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама