Ўзбекистон пахтаси АҚШнинг "қора рўйхати"дан ўчирилди

сен 21 / 2018

 

– АҚШ Меҳнат вазирлиги болалар меҳнатидан фойдаланишнинг энг ёмон шакли бўйича хулосалар жамланган йиллик ҳисоботни эълон қилди

– Ўзбекистон биринчи марта мўътадил ўсишга эришган мамлакатлар қаторидан ўрин олди

– Ўзбек пахтаси “Болалар меҳнати ёхуд мажбурий меҳнатдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган товарлар рўйхати”дан чиқарилди

– АҚШ болалардан мактабга пахта олиб келишни талаб этувчи расмийларни жазолашга чақирди

alt

20 сентябрь куни АҚШ Меҳнат вазирлиги болалар меҳнатидан фойдаланишнинг энг ёмон шакли бўйича хулосалар жамланган 17-йиллик ҳисоботини эълон қилди. Ушбу ҳисоботда болалар меҳнатидан фойдаланишнинг энг ёмон шаклларини бартараф этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш мақсадида ҳукуматлар олиб бораётган ишлар баҳоланган. Унда дунёдаги турли мамлакатлар бу соҳада муҳим, мўътадил, минимал ўсишга эришган ва ё умуман ўсиш кузатилмаган, дея баҳоланган.

Ҳисоботда кўрсатилишича, Ўзбекистон ҳукумати пахта йиғим-терими даврида болалар меҳнатидан фойдаланишни сезиларли равишда қисқартиргани натижасида Ўзбекистон биринчи марта мўътадил ўсишга эришган мамлакатлар қаторидан ўрин олган. Бу ҳақда АҚшнинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати UZ24'га хабар қилди.

АҚШ Меҳнат департаменти бир вақтнинг ўзида яна бир қўшимча ҳисобот – “Болалар меҳнати ёхуд мажбурий меҳнатдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган товарлар рўйхати”ни эълон қилди. Бу рўйхатда дунёдаги 76 мамлакатда ишлаб чиқарилган 148 та маҳсулот ўрин олган. Бу йил Ўзбекистон пахтаси ушбу рўйхатдан ўчирилган.

Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистонни бундай муҳим ютуқ учун олқишлайди. АҚШ Ўзбекистон ҳукуматини мустақил кузатувчиларга аввалдан эълон қилмасдан жойларга бориб пахта мавсумида яратилган меҳнат шароитларини мониторинг қилишларини чекламасликка ҳамда кузатувчиларга таҳдид ўтказувчи ва ё ушлаб турувчи, қолаверса, болалардан мактабга пахта олиб келишни талаб этувчи расмийларни жазолашга чақиради.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *