Гулнора Каримованинг музлатилган пуллари Ўзбекистонга қайтариладими?

июн 12 / 2018
alt
 
Гулнора Каримованинг Швейцария банкларида музлатилиб қўйилган 800 миллион Швейцария франки (810 миллион АҚШ доллари) миқдоридаги пулнинг бир қисмини Ўзбекистонга қайтариш масаласи ижобий томонга ҳал бўлмоқда. Бу ҳақда онлайн нашрга Тошкент ва Берн ўртасидаги музокараларга алоқаси бор швейцариялик мулозим аноним шартларда маълум қилган, деб ёзади EurAsia Daily.
 
Музокаралар анча узоқ давом этиб келмоқда. Мазкур пулларга бир неча даъвогарлар бор. Уларнинг энг биринчиси Ўзбекистон ҳукумати бўлса, иккинчиси — АҚШ ва учинчиси Zeromax кредиторларидир. Г. Каримова ва унинг гумашталари молиявий найрангларини АҚШ долларида олиб боргани, боз устига АҚШ банк тизимидан фойдаланганини даъво қилаётган Америка молия вазирлиги пулларнинг бир қисмига эга чиқиши мумкин. Zeromax кредиторлари ҳозирча терговга бу компаниянинг асл эгаси Г. Каримова бўлганини исботлаб бериша олгани йўқ, шу сабабли уларда амалда бу пулларнинг қандайдир бир қисмини бўлса-да қўлга киритиш учун имконият қолмаган, — қайд этилади хабарда.
 
Швейцария прокуратураси ва ташқи ишлар вазирлиги федерал департаменти жиноий иш доирасида ҳали тергов давом этаётганини важ қилиб, матбуот хизмати мазкур ишнинг тафсилотларини ошкор этишдан бош тортди.
 
Ўтган йилнинг 28 июлида Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримова Бош прокуратура Гулнора Каримовага нисбатан қўзғатилган жиноий иш тафсилотларини ошкор этилганди. Унда уюшган жиноий гуруҳнинг бошқа активларини аниқлаш ва уларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича тезкор-тергов тадбирлари давом эттирилаётгани маълум қилинганди.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *